Жамият | 16:00 / 17.04.2020
5942
4 дақиқада ўқилади

“ASIA POLYPLAST”: Маҳсулотларимиз 50 йил ишлатилишига тўла кафолат берамиз

“ASIA POLYPLAST” брендини бугун кўпчилик яхши билади. Истеъмолчилар кўнглидан жой олиш борасидаги 8 йиллик изланишлар ушбу савдо белгисининг бозордаги мавқейини мустаҳкамлаб, ўз ўрнини топиш имконини берди.

Аслида ҳаммаси жуда оддий бошланган эди. 

2011 йил. Истеъмол бозорида пластмасса маҳсулотларига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бораётганди. Худди шу вақтда ташкил этилган “ASIA POLYPLAST” МЧЖ сифатли, жаҳон андозаларига мос пластмасса маҳсулотлари билан бозорга кириб келди.

2017 йили “ASIA POLYPLAST” МЧЖ фаолиятини янги босқичга кўтариб, маҳсулотлари дизайнини янгилади. Германиянинг “Leistritz Extrusionstechnik GmbH” ва Италиянинг “PLAS MEC S.R.L.” компанияларидан олиб келинган замонавий ускуналарда бугунги кунда турли рангдаги мастербатч типидаги пластмассалар ҳамда компаундлар катта ҳажмда ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда корхонада юқори самарадорликка эга 70 турдан ортиқ рангли, шунингдек, оқ ва қора мастербатчлар ҳамда турли хил компаундлар ишлаб чиқарилмокда. Германиялик тажрибали технологлар мастербатчларни ишлаб чиқариш жараёнида шахсан иштирок этишмоқда.

Корхонанинг ютуқлари фақат шулардангина иборат эмас. “ASIA POLYPLAST” МЧЖ ички бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда Туркиядан замонавий технологияларни келтириб, 2019 йилда “PREMIUM PIPE” бренди остида иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун диаметри 20 мм.дан-125 мм.гача бўлган полипропилен қувурлари ва фитинглари, иссиқ пол тизими учун ПЕХ ва ПЕРТ қувурлари ҳамда оқова сувлари учун ПВХ қувурлари ва фитинглари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Ҳозир ушбу корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни юртимизнинг исталган ҳудудида учратиш мумкин. Маҳсулотлар харидорлар талабига мос сифатда ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхона маҳсулотлари 50 йил ишлатилишига тўла кафолат беради. Фақат бунинг учун уларни ташиш, монтаж ва эксплуатация қилиш, ишлатиш шартларига тўлиқ риоя қилиниши керак. 

“ASIA POLYPLAST” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар қурилиш, саноат ва халқ хўжалигининг бошқа кўплаб соҳаларида фойдаланилади. Маҳсулот сифати ва корхона ишлаб чиқариш қуввати маҳаллий бозорни таъминлабгина қолмай, “PREMIUM PIPE” бренди остида қўшни давлатлар бозорларига ҳам кириб борди. 

“ASIA POLYPLAST” корхонаси маҳсулотлари бозордаги ана шундай маҳсулотлардан кўра енгил, монтаж ва демонтаж учун қулай, товуш ва ёруғлик изоляциясини таъминлайди. Ҳаво ҳарорати ва бошқа кимёвий моддалар маҳсулот сифатига таъсир қилолмайди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган қувур, фитинг ва бошқа маҳсулотлар зангламайди, ўзига турли моддаларни тортиб олмайди, атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги билан экологик тоза махсулотлар қаторига киради. 

“ASIA POLYPLAST” масъулияти чекланган жамиятининг аҳил жамоаси энг сўнгги русумдаги илғор замонавий технологиялар ҳамда сифатли хом ашё маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда тажрибали чет эллик мутахассислар билан биргаликда ҳар қандай нозик дидли мижозга маъқул маҳсулотни тақдим қила олади. Буюртмаларни қисқа муддатларда тайёрлаб бериш эса мижозларимизга аталган бонусимиздир.

Батафсил маълумотлар учун телефон рақамларимиз: 

+99890 346-62-26; +99898 188-85-88

Реклама ҳуқуқи асосида