Netdoc.uz электрон ҳисоб-фактуралар алмашинувининг қулай шаклини тақдим этмоқда
Ҳисобчилик соҳасида электрон ҳужжат алмашинуви ўрни жуда катта. Netdoc.uz пластформаси компаниялар ўртасида ҳужжатлар алмашинувининг замонавий шаклини жорий қилган ва муваффақиятли қўллаб келмоқда. Бу жараёнда энг замонавий технологияларга суянилади.
Тизимнинг афзалликлари нимада?
· Ҳуқуқий мақом: электрон ҳисоб-фактуралар ҳам худди қоғоз шаклдагиси билан тенг кучга эга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган;
· Ҳисоб-фактураларни жўнатиш ва қабул қилиш: Сиз узоғи билан 3 дақиқа ичида бу ҳужжатни имзолашингиз, жўнатишингиз ёки қабул қилиб олишингиз мумкин;
· Ҳужжатлардаги имзони текшириш: мазкур платформа электрон ҳужжат алмашинуви далолатномасини текшириш имконини беради, кўчирманинг электрон вариантини шакллантиради;
· Жўнатмалар тезлигини текшириш: Сиз ҳужжатларингиз қайта ишланиши босқичларини кузатиб туришингиз мумкин;
· Сақлаш ва хавфсизлик: электрон ҳужжатлар махсус шифрланган канал орқали етказиб берилади ва бу уларнинг ўзга қўлларга ўтиши ёки маълумотларга ўзгартиришлар киритилишидан сақлайди;
· Интеграциялашув имконияти: мазкур тизим ҳар қандай бухгалтерия тизимига интеграция қилиб берилади. Шунингдек, 1C тизимига plugin ҳам йўлга қўйилган;
· Ҳисоб-фактураларни қидириш: Сиз фильтрдан фойдаланиб ёки маълум калит сўзни киритиш орқали ўзингизга тегишли ҳужжатни бир лаҳзада топа оласиз;
· Қулайлик: ҳужжатлар ёнғин, сув босиши каби офатлардан ишончли ҳимояланиш билан бирга, жавонларда жой эгаллаб турмайди ва уларни титкилаб вақт йўқотилмайди;
· 24/7- онлайн қўллаб-қувватлаш: Netdoc йўлга қўйган Call-center Сизни қизиқтирган ҳар қандай саволларга тезкорлик билан жавоб беради. Қуйидаги рақам орқали туну-кун қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998 78 122 99 07.
Тизимнинг афзалликларидан яна бири ундан фойдаланувчи ўз идорасида бўлмай, истаган жойидан туриб ишлаши мумкин. Энг муҳими, анъанавий ҳужжат алмашинувига нисбатан анча маблағ ва вақт тежалади.
Масофадан ишлаш, ўзаро яқинлашмаслик заруратга айланган карантин кунларида бу услубда ишлаш аҳамияти янада ошади. Қолаверса, ушбу тизимдан фойдаланиш 2020 йилнинг 1 июлига қадар мутлақо бепул амалга оширилади!
Тўлиқ маълумот netdoc.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида.