Ўзбекистон | 23:09 / 18.04.2020
120715
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган бир бемор бугун бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 5 нафарга етди.

«Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.  

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасига  ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг  стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун  ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид