«Техникани сотишда икки нарх - расмий ва бозор нархи бор». Ботир Арифжанов онлайн бизнес йўлидаги муаммолар ҳақида
Кўп товарларга божхона ставкалари баландлиги сабабли тушунарсиз бўлган йўллар орқали товарлар кириб келади. Шунинг учун «кулранг бозор» шаклланиб қолган, деб ҳисоблайди Ботир Арифжанов.
LeBazar компанияси асосчиси MFactor лойиҳаси доирасидаги чиқишида онлайн бизнес ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Ўзбекистонда онлайн бизнес ривожланиши йўлидаги 3та энг асосий муаммолар нималардан иборат? Сизнинг назарингиздаги ечимларни санаб ўтсангиз.
— Асосий муаммолардан биттаси – интернет барча вилоятларда бутун республикамиз бўйича етарли даражада бўлиши ва унинг таннархи жуда арзон бўлиши керак. Ҳар бир инсон ундан худди қимматбаҳо нарсадан фойдалангандек эмас, ҳар кунлик, оддий нарсадан фойдалангандек даражада бўлиши керак. Бу биринчи шарт.
Иккинчи шарти - Ўзбекистонда логистика жуда ёмон ривожланган. Ўзбекистон бошқа давлатларга нисбатан қарайдиган бўлсак, майдони бўйича катта бўлмаган давлатмиз. Жуда самарали ишлайдиган логистик тизимларни қурсак бўлади. Лекин шунга қарамай, мисол учун Тошкентдан водийга у-бу нарса юбораман десангиз, олиб борадиган одамга етказиб беришингиз, товар етиб бориши, айнан ўша одамга етиб боргунича бир ярим икки кунгача ҳам кетиб қолиши мумкин. Бунга мукаммал равишда ишлайдиган логистик тизимлар керак. Бу давлатнинг қиладиган иши эмас, бу айнан хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган иш. Буни қилиш имкониятлари бор. Бу қилишини шарт бўлган ишлардан биттаси.
Учинчиси – божхона қонунчилигига бориб тақалади. Бугунги кунга қадар бўлиб келган ҳолат бўйича айтаман. Кўп товарларимизга божхона ставкалари бироз баланд. Улар бироз баланд бўлгани сабабли қайсидир бир, мен учун тушунарсиз бўлган йўллар орқали, яна бошқа йўллардан товарлар кириб келади. «Кулранг бозор» шаклланиб қолган. Шу сабабли техникани сотаётганда доимий иккита нарх бор: расмий нарх бор ва бозор нархи бор. Ҳануз шунақа.
Расмий ва бозор нархи бирлашиши учун менимча, божхона ставкалари қайта кўриб чиқилиши керак. Чунки уларни куч билан бошқарган, чекловлар билан ушлаб турган ҳолда нархлар бирлашишини таъминлаб бериш жуда қийин деб ҳисоблайман. Бу яна бир тўсиқлардан биттаси. Сабаб – очиқдан-очиқ «оппоқ» қилиб сотиши мумкин бўлган етказиб берувчиларнинг сони кескин кўпайиши керак ва ҳамма сотилаётган товарлар дўконда ҳам, бозорда ҳам, қўлда ҳам - ҳамма ерда товарнинг нархи бир хил бўлса, шунда онлайн бир хил ривожланади. Мисол учун, Дубайда дўкон ёки катта супермаркетга борасиз ёки онлайн қарайдиган бўлсангиз, дўконлардаги нарх деярли бир хил. Онлайнда сотиладиган нарса 10-15 фоиз арзонроқ. Нима сабабдан? Чунки онлайн сотилаётган нарсада дўконда сотилаётган нарсаларнинг устида турадиган 20 фоиз бу - ижарада нархи, у ердаги ишчиларнинг нархи. Ўша нарсаларни айириб ташлаган ҳолда онлайн тезроқ ривожланади. Бизда ҳам шу кўринишга келса, онлайн бизнес кескин равишда тез ривожланиш имконияти бўлади деб ўйлайман.
Тўлиқ суҳбатни MFactor’нинг You Tube’даги каналида томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
18:57 / 09.05.2020
Электр, интернет ва таълим. Ўзбекистонда уйдан туриб пул ишлашга тўсқинлик қилаётган омиллар маълум қилинди
11:55 / 22.04.2020
Онлайн бизнес ривожланиши ишсизлик ортишига олиб келадими? Эксперт изоҳ берди
11:02 / 22.04.2020
Ботир Арифжанов: «Иқтисодиётимизни келажакдаги чақириқларга тайёрлаш учун интернет инфратузилмасини ривожлантириш керак»
10:48 / 21.04.2020