ЖССТ коронавирус пандемияси ортида қизамиқ ва полиомиелит авж олиши хавфидан огоҳлантирди
Иммунлаш хизматлари ишида коронавирус пандемияси сабабли юзага келган узилишлар бошқа юқумли касалликлар авж олишига олиб келиши мумкин.
Эмлаш хизматлари ишидаги узилишлар оқибатида инсоният қизамиқ ва полиомиелит каби юқумли касалликларга тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 24 апрелда бошланадиган Бутунжаҳон эмлаш ҳафталигига аталган баёнотида айтилган.
“Коронавирус пандемияси оқибатида эмлаш хизматлари ёпилиши хавфсиз ва самарали вакциналар ёрдамида олдини олиш мумкин бўлган бошқа касалликлар авж олиши билан хавф солади”, дейилган баёнотда.
ЖССТда эмлаш хизматлари фавқулодда вазиятлар вақтида узилишлар билан ишлашни бошласа, қизамиқ ва полиомиелит каби касалликлар хавфи ошишини эслатиб ўтди. Бунга 2019 йилда Конго Демократик Республикасида қизамиқ авж олиши мисол бўла олади. Ўшанда ушбу касаллик 6 мингдан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
“Агар биз эмлашни ўтказмасак, бу касалликлар қайтади”, деб огоҳлантирмоқда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус.
ЖССТнинг баҳолашича, коронавирус пандемиясигача “дунёда болалар эмланишини таъминлашда катта тараққиётга эришилган”. Жумладан, 2018 йилда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 86 фоизи ичбуруғ, қоқшол ва кўкйўталдан эмланган. Ваҳоланки, 2000 йилда эмлаш билан қамранганлик 72 фоизни, 1980 йилда эса бор-йўғи 20 фоизни ташкил қилган. Бироқ ҳозирги эмлаш даражаси “юқоридаги касалликлар авж олишидан тўлиқ ҳимоя” учун зарур бўлган 95 фоизлик қамровга етмайди.
Шу муносабат билан ЖССТ давлатларни коронавирус пандемияси шароитида “эмлаш хизматларини ҳимоялашга” ва бу хизматлар иши тўхтаб қолган жойларда шошилинч эмлаш дастурларини амалга оширишга чақирган.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024