Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда жаҳондаги энг йирик қочқинлар лагери коронавирус сабабли изоляция қилинди
Тақиқ 217,5 минг қочқин яшайдиган Дадааб мажмуаси ва 196 мингдан ортиқ қочқин яшайдиган Какума мажмуасига тааллуқли.
Кения ички ишлар вазири Фред Матианг коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли мамлакатда жойлашган жаҳондаги энг йирик қочқинлар лагерлари мажмуасига кириш-чиқишни тақиқлади.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумот беришича, тақиқ 217,5 минг қочқин яшайдиган Дадааб мажмуаси ва 196 мингдан ортиқ қочқин яшайдиган Какума мажмуасига тааллуқли.
Аввалроқ Кения президенти Ухуру Кениата коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда уч ҳафтага комендантлик соати жорий этган, Кениядаги тўртта ҳудудга кириш-чиқишни тақиқлаганди. 13 мартда мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан кейин Кения ҳукумати ҳар қандай оммавий тадбир ўтказилишини тақиқлаган.
Кения соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда 374 киши коронавирус юқтирган, 14 киши вафот этган, 124 киши соғайган.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026