Ўзбекистон | 19:18 / 01.05.2020
11023
1 дақиқада ўқилади

EPSILON DC: Янги қидирув-излов қудуғининг очиқ стволдаги кунлик дебит ҳажми 200 минг куб.м газ ва 20 тн нефтни ташкил этди

Фото: EPSILON

Жорий йилнинг 1 май куни Шимолий Бешкент-1 қудуғидаги бурғулаш ишлари натижасига кўра қудуқдан углеводородлар оқими олинди. Мазкур ҳолат эса ҳисобланган захиралари 4 млрд. куб.м газ ва 300 минг тн нефт миқдорини ташкил этган янги кон очилганидан далолат беради. 

Барча ишлар санитария-эпидемиология талаблари ҳамда экология мезонларига амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Янги очилган коннинг геологик тузилмаси ҳамда унинг углеводородлар захирасини аниқлаштириш мақсадида мутахассислар олинган маълумотларни таҳлил этган ҳолда қудуқда геофизик тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар. Уларнинг асосида янги конда қазиб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда кенг кўламли ишлар олиб борилади.

Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси аҳоли эҳтиёжи учун мамлакат ички бозорига юборилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид