Иқтисодиёт | 22:52 / 01.05.2020
6374
1 дақиқада ўқилади

«Orient Finans» банки раҳбарининг ваколати муддати узайтирилиши мумкин

ХАТ «Orient Finans» банки акциядорларининг 22 май куни бўлиб ўтадиган умумий йиғилишида бир қатор масалалар, жумладан банкнинг амалдаги бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари ваколатларини чўзиш масаласи ҳам кўрилади.

«Orient Finans» ХАТБ бошқарувининг амалдаги раиси Бобур Парпиев бўлиб, унинг ўрнига 22 майдан Тоҳир Жунайдуллаев банк бошқаруви раиси сифатида иш бошлаши хабар қилинган эди.

Бунгача Бобур Парпиев ўз ихтиёрига кўра банк бошқаруви раиси лавозимини тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бу ҳақда банк акциядорларининг навбатдан ташақари йиғилишида қарор қабул қилингани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид