Ўзбекистон | 18:16 / 02.05.2020
13489
1 дақиқада ўқилади

Жомбой тумани собиқ ҳокими Паст Дарғом туман ҳокимига янги биринчи ўринбосар бўлди

Умиджон Орифович Назаров Паст Дарғом тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Умид Назаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 2019 йилнинг июлигача Самарқанд вилояти Жомбой туман ҳокими вазифасида ишлаган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи натижасига кўра, Умиджон Назаров ва бошқа сектор раҳбарлари билан эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган эди.

Паст Дарғом туман ҳокими Шунқор Худойбердиевнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳусан Бўриев ҳам бир пайтлар Жомбой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид