Жаҳон | 23:55 / 03.05.2020
12753
1 дақиқада ўқилади

Бутун дунё аҳли пандемия тугашини сўраб дуо қилишга чақирилди

Инсонлар биродарлиги ҳақидаги декларацияни амалга ошириш қўмитаси бутун дунё аҳлини коронавирус пандемияси тугашини сўраб умумий дуога қўшилишга чақирди.

Қўмита барча дин вакилларини 14 май кунини глобал хавфга тўқнаш келган бутун инсоният ҳаққига рўза тутиш ва ибодат куни қилиб белгилашни таклиф қилди.

“Ер шарининг исталган нуқтасида, ҳар биримиз ўз дини ёки эътиқоди қоидаларига кўра ибодат қилиб, Тангридан дунёни умумий кулфатдан қутқаришини сўрашимиз лозим”, дейилган қўмита баёнотида.

Шунингдек, дунё аҳли Тангридан олимларга коронавирусдан вакцинани тезроқ топишлари учун керакли билим юборишни сўрашга чақирилган.   

Қўмита шундай таклиф билан бутун дунё диний етакчиларига мурожаат қилган. 

Қўмита 2019 йил августда ташкил этилган бўлиб, “Бутун дунёда тинчлик ва биргаликдаги ҳаёт учун инсонлар биродарлиги” декларацияси Рим папаси Францискнинг 2019 йил 4 февралда Абу-Дабига ташрифи вақтида имзоланган.

Мавзуга оид