Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Smart Houses сизга нафис ва замонавий услубдаги турар-жой мажмуаларида хонадонлар таклиф этади
Қурилиш сифати — «Smart Houses» компаниясининг энг асосий қадриятлари қаторида туради. Бу Тошкентдаги турар-жой ва тижорат кўчмас мулк соҳасида катта тажрибага эга бўлган масъулиятли ва ишончли қурилиш компаниясидир. Smart Houses компанияси томонидан қурилувчи мажмуалар яхши турар-жойларнинг учта энг муҳим таркибий қисмини ўзида бирлаштирган: сифат, қулайлик ва имкониятлар.
Хонадон танлаётган вақтда кўп хусусиятларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир: жойлашув ва қурилиш лойиҳаси, хавфсизлик, материаллар сифати.
Smart Houses қурилиш вақтида келгусидаги фаровон ҳаёт учун энг сифатли ечимларни танлайди. Ҳақиқий ғиштли уй жуда ҳам кўп афзалликларни ўзида мужассам этган. Сифатли иссиқлик изоляцияси туфайли хонадонда шинам микроиқлим пайдо бўлади.
Шунингдек, турар-жой мажмуалари ичидаги хоналар билан бевосита боғлиқ бўлмаган маълумотлар ҳам муҳим: туман инфратузилмаси, холларни безатиш сифати, қўшимча юк учун лифтлар, автотураргоҳларнинг қулай жойлашуви, шунингдек, бинонинг ички ҳовлиси мавжудлиги.
«RAKAT» ва «OLMAZOR» ТЖМ ҳудудларидаги қулайлик доимий ривожланиб бораётган инфратузилма ҳисобига таъминланган. Тоза, ободонлаштирилган ҳовлиларда болалар ва спорт майдончалари, супермаркетлар, дорихоналар мавжуд бўлиб, хонадонлар периметрларида эса ер ости ва ер усти автотураргоҳлар жойлашган. Мажмуа ҳудудлари болалар учун мутлақо хавфсиз бўлиб, резидентлар айланиш вақтида болалар нима билан шуғулланаётганини бевосита кўриб туришлари учун видеокузатув тизимини кузатиш имкониятига эга бўлишади.
«RAKAT» ва «OLMAZOR» ТЖМ ҳар бир хонадонида энг тежамкор ёқилғидан фойдаланиладиган алоҳида газ қозонхоналар ўрнатилган. Шунингдек, мажмуаларда кенг подъездлар ва юқори сифатли KONE лифтлари ҳам мавжуд.
«RAKAT» ТЖМ— нафис ва мураккаб тузилишга эга, тез суръатда ривожланаётган турар-жой мажмуаси. У пойтахтимизнинг нуфузли ҳудудларидан бирида қад ростламоқда. Шинам уйлар Ракат кўчаси бўйлаб NEXT савдо марказидан бор-йўғи 10 дақиқалик масофада жойлашган.
«OLMAZOR» мажмуаси шаҳар шовқинидан узоқда жойлашган бўлиб, ҳар бир хонадон эгасига тўлақонли хотиржамлик тортиқ этади. Smart Houses уйлари аҳолини гавжум шаҳардан ҳимоя қилиш тўғрисида қайғуради.
Мажмуа кўплаб дарахтлари ва буталар билан максимал даражада кўкаламлаштирилган ҳудудга айланади, шунингдек, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида қулайликни таъминлаш учун кўнгилочар боғ ҳам мавжуд бўлади.
«OLMAZOR» ТЖМга мактаб ва болалар боғчалари, супермаркетлар, ресторан ва кафелар, касалхоналар ва дорихоналар, масжид ҳамда спорт мажмуалари яқин жойлашган бўлиб, мажмуадан «Беруний» метро бекатига икки дақиқада етиб олиш мумкин.
Smart Houses – сифат ва қулайлик!
Янада батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин:
78 122 05 05
Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 103.
Мўлжал: Эски шаҳар Макро
Telegram-бот: t.me/smarthouses1
Facebook: fb.com/Smarhouse.uz
Instagram: @smart.houses
Реклама ҳуқуқи асосида