Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стартапларни ташкил этиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш учун давлат дастурлари ишлаб чиқилади
Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда видеоконференцалоқа тарзида тадбир ўтказди.
Унда иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли инновацион ишланмаларни рағбатлантириш ва жадал ривожлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда юқори самарали ва қайта тикланадиган кенг кўламли бизнес моделларини излаш ва қўллаб-қувватлашга мос экотизим яратиш масалалари, молиявий механизмларни ҳуқуқий тартибга солишнинг прогноз моделлари муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Стартаплар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
стартап-экотизимни ривожлантириш учун қулай ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратиш;
бошланғич экотизимни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
стартапларни ташкил этиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш учун давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилаш;
стартап-экотизим қатнашчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини шакллантириш;
венчур индустриясини ривожлантириш ва ҳамкорлик ташкилотларини рағбатлантиришда ёрдам бериш шаклларини аниқлаш ва бошқалар.
Тадбир якунида тайёрланган қонун лойиҳасининг истиқболи ва аҳамиятига кўра, уни қонун ҳужжатларида назарда тутилган келишув тартиб-таомиллари асосида тезроқ якунлаш ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026