Жамият | 20:49 / 05.05.2020
5930
3 дақиқада ўқилади

“Адолат” СДП: “Сардоба сари саховат карвони” хайрия акциясига барча юртдошларимизни таклиф этамиз

Фото: Адолат СДП

“Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этишда фаол фуқароларимиз томонидан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдамнинг аҳамияти жуда юқори. Чунки бунга эҳтиёжмандлар айни пайтда ҳар қачонгидан бисёр.

Шу мақсадда “Адолат” СДП томонидан “Сардоба сари саховат карвони” хайрия акцияси ташкил этилди. Энг оғир дамларда Сирдарё аҳолисини қўллаб-қувватлашни кўзда тутган акцияда кўнгилли юртдошларимиз ҳамда барча турдаги мулкчилик ташкилотлари иштирок этиши мумкин.

Фуқароларимизга қулайлик туғдириш учун хайрия йиғимлари икки хил кўринишда амалга оширилади.

1. Пластик картага Click ва Payme хизматлари орқали пул маблағларини ўтказиш.

Пластик рақами:

Жисмоний шахслар учун: 8600 0204 2852 2937

Юридик шахслар учун: 8600 0204 2852 2937

Тошкент шаҳри ТИФ Миллий банк бош амалиёт бошқармаси

Транзит ҳисоб рақам: 23120000300000407003

ИНН: 200984194

МФО: 00407

2. Ўз хонадонларингиздаги ортиқча рўзғор буюмлари ва кийим-кечакларни топшириш.

Буюм шаклидаги хайриялар “Адолат” СДП Марказий аппарати биносида ҳар куни исталган вақтда қабул қилинади.

Манзил: Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23 уй.

Мўлжал: Узтелеком ва Озарбайжон элчихонаси бинолари.

Хайриялар талафот кўрган туманлар аҳолисини моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, зарурий уй-рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга кўмаклашиш учун ишлатилади.

Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ва шакллантирилган карвон йўналиши телеграмдаги махсус ташкил этилган Sardoba sari saxovat karvoni гуруҳи ҳамда партиянинг расмий сайти(adolat.uz) ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб борилади.

Куни кеча хайрия карвони Сардоба сари ўзининг илк сафарини бошлади. Унда сирдарёликларга бир ярим мингдан ортиқ кийим-кечаклар, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва партия ходимлари томонидан 20 дан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар ва болажонлар учун ўйинчоқлар ҳамда тун-у кун тинимсиз фаолият олиб бораётган штаб аъзолари учун мингга яқин блокнот ва ручкалардан иборат жами 55 миллион сўмлик маҳсулотлар етказилди.

Мазкур саховат карвонидаги омонатлар шу куннинг ўзида Янгиер шаҳридаги таълим муассасалари биносига вақтинчалик жойлаштирилган 2500 нафар сардобаликларга тарқатилди.

“Сардоба сари саховат карвони” хайрия акцияси давом этмоқда.

Муқаддас ойда савобли ишга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг ва офатдан жабр кўрган ватандошларимиздан ўз ёрдамингизни аяманг.

Буюм шаклидаги хайриялар партия “Адолат” СДП Марказий аппарати биносида ҳар куни исталган вақтда қабул қилинади.

Акция координаторлари: Баҳром Бурханитдинов ва Гулнисо Саидова

Маълумот учун телефонлар:

+99897 455 01 54

+99894 606 79 01

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид