Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 4 миллиондан ошди
Касалликка чалинганлар ва ўлимлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда қолмоқда (1,3 млн бемор ва 78,8 минг ўлим).
Worldometers портали маълумотига кўра, ер юзида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 4 млн 57 минг 681 та ҳолат қайд этилган. 277,9 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,4 млн киши тўлиқ соғайган.
Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда қолмоқда (1,3 млн). Кейинги ўринларда Испания (262,7 минг), Италия (218,2 минг), Буюк Британия (215,2 минг) ва Россия (198,6 минг) жойлашган.
Ўлимлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда (78,8 минг). Кейинги ўринда Буюк Британия (31,5 минг ўлим) ва Италия (30,3 минг) турибди.
Ўзбекистонда 9 май ҳолатига коронавирусга чалинганлар 2349 киши бўлиб, шундан 1803 киши соғайган ва 10 киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022