Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалолободнинг машҳур маъданли суви – Ўзбекистонда!
Карантин вақтида уйда қолиш саломатлигингизни асраш учун энг тўғри қарордир. Бироқ “соғлом турмуш тарзи” қоидаларига амал қилинмаса, уйда қолиш ҳам организм учун бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Тасаввур қилинг, кунига 3 маҳал тансиқ таомлар, бундан ташқари ёнига бир-биридан мазали ширинликлар тановул қилсангиз. Яна биз одатда, таомларни қайноққина чой билан истеъмол қилишга одатланганмиз. Бу эса инсон организми учун жуда ҳам зарарли эканини ёддан чиқарамиз.

Иш ёки ўқиш билан кўчада юрганингизда эса ҳеч бўлмаганда пиёда юрасиз, ҳаракатда бўласиз. Бироқ айни дамда уйда бўлиб, кам ҳаракатда бўлган инсонлар учун тўғри овқатланиш жуда ҳам муҳимдир.

Бежизга, шифокорлар кундалик рацион таркибига минерал сувларни ҳам киритишни тавсия этишмайди: минерал сувлар – нафақат чанқоқни тезда босадиган, балки иммунитетни кўтариб, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда фойдаланса бўладиган табиий ичимликдир.
Қарши олинг! Ўзбекистон бозорларида эса яна бир шифобахш минерал булоқ суви – “Kelechek”. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятини дунёга танитган “27-булоқ Бис” маъданли суви эндиликда юртимизга “Kelechek” бренди остида олиб келинди.

Жалолобод табиий минерал сувлари Собиқ Иттифоқ давридаёқ ўзининг шифобахшлиги билан ном қозонган. Шу сабабли, ҳар йили бу ҳудудга минглаб инсонлар турли дардга даво топиш мақсадида ташриф буюришади. Яна бир афсонага кўра, айнан шу сув ёрдамида Пайғамбар Аюб ҳам оғир касалликдан фориғ бўлади.
Сиз ҳозир ичаётган сувингизга эътибор беринг: унинг таркибий қисми нималардан иборат? У инсон организми учун фойдалими? Қаерда ишлаб чиқарилади? Биз сизга тавсия қилаётган “Kelechek” шифобахш булоқ суви ўзининг табиий хусусиятлари ва фойдали минералларга бойлиги билан Грузия ва Россиянинг булоқ сувларидан сира ҳам қолишмайди. “Kelechek” cувлари чанқоқни тезда қондиради, жиғилдон қайнаши ёки кўнгил айниши ҳолатларини бартараф этади, овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради, моддалар алмашинувини яшилайди. Яна бир фойдали хусусияти эса – сизларни ортиқча вазндан халос бўлишингизга ёрдам беради.

Шунингдек, “Kelechek” бир қанча касалликларга қарши қўлланилувчи маъданли сув ҳам ҳисобланади. Жумладан:
· Гастрит билан боғлиқ касалликлар;
· Ошқозон яраси;
· Йўғон ичакнинг сурункали яллиғланиши (колитлар ва энтероколитлар);
· Ўт қопи тошлари касаллиги;
· Жигарнинг сурункали касалликлари (гепатитлар);
· Холецистит ва холецистохолангит;
· Панкреатит;
· Модда алмашинувининг бузилиш ҳолатлари;
· Эндокрин тизими касалликлари;
· Сийдик ажратиш тизими касалликлари;
· Семизлик билан боғлиқ касалликлар;
· Радиактив нурланиш оқибатлари ва ҳ.к.
Авваллари, юртдошларимиз Жалолободнинг минерал сувидан шифо топиш мақсадида қўшни давлатга боришга мажбур бўлишарди. Энди эса бу сувни ичиш учун Қирғизистонга боришга ҳожат қолмайди.

“Kelechek” булоқ сувларини Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан бозорлар, супермаркетларда топишингиз мумкин. Фойдали маъданларга бой, таъми кўнгилга тегмайдиган сувни сиз ҳам татиб кўринг. “Kelechek” сизга ва оила аъзоларингизга манзур келишига ҳамда кундалик таомномангиздан ўрин эгаллашига ишонамиз.
🙏Приятного всем ифторлика🙏Приятного всем ифторлика
Posted by Kelechek on Sunday, May 10, 2020
Мурожаат учун телефон:
+998 90 121 02 00
+998 99 933 38 88
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram: Kelechek_water
Facebook: Kelechek
Реклама ҳуқуқи асосида