Ўзбекистон | 21:33 / 14.05.2020
20854
6 дақиқада ўқилади

Карантинда ўқитувчилар қандай ишлаяпти? Мактаб муаллимлари билан суҳбат

Пандемия даврида умумтаълим дарслар телекўрсатувлар шаклида ўқувчиларга ҳавола этилмоқда. Бундан ташқари, болаларнинг дарсларни ўзлаштиришини назорат қилиш, уй вазифаларини мунтазам бажариш ўқитувчиларнинг зиммасига юклатилган. Улар буни қандай уддалаяпти?

Kun.uz билан боғланган Андижон вилояти Андижон шаҳри 13-ихтисослашган давлат умумтаълим ўқитувчиси Искандар Саттибоев ҳамда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби интернати ўқитувчиси Исроил Тиллабоев масофадан дарс ўтиш тажрибаси ҳақида фикрини билдирди.

Искандар Саттибаев:

– Биринчи навбатда, мана 15 мартда республикамизда биринчи коронавирус касаллиги қайд этилган эди. Апрел ойи бошида бошланиши керак бўлган  4-чорак бошланмай қолди ва биз мана шу ўн кунлик таътил ичида дарсларимизни онлайн таълимга ўтказиш чора-тадбирларини бошладик.

Ҳозирда Андижон вилоят халқ таълими вазирлигининг асосий платформаси Телеграм мессенжери бўлиб турибди. Мавжуд бўлган синфларнинг ҳар бири ўзининг номи билан битта Телеграм гуруҳ очган. Мана шу гуруҳ ичида ушбу синфга алоқадор бўлган ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчилар – ҳаммаси шу битта гуруҳда тўпланишган. Мисол учун, битта 7-“А” синфни оладиган бўлсак, бунда 70 тадан 80 нафаргача аъзо бор. Ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчилар. Қолаверса ҳар бир гуруҳга раҳбар ходимлар – синф раҳбарлари, директор ўринбосарлари бириктирилган.

Мана ҳар кунги республика миқёсида бўйича телевизор орқали бериб борилаётган теледарсларнинг жадвали аввалдан эълон қилиняпти. Мисол учун 9-синфлар учун ўзбек тилидаги инглиз тили дарси 9:15 ёки 9:30 атрофида қўйиляпти. 7-синфлар учун соат 13:00 билан 14:00 орасида оралиғида намойиш этилмоқда. Мисол учун, мен инглиз тили ўқитувчиси бўлганим учун эртанги жадвални кўриб оламан ва ўша вақтда мен ҳам ўша каналга уланиб тураман. Бу онлайн дарслар республика миқёсида ҳамма жойга тарқатилади. Шу кунги дарснинг умумий мавзуси эълон қилинади. Бу ерда ўқитувчи ўзининг тушунчаси бўйича асосий тушунчаларни ва кейинги кун учун топшириқларни беради. Бу дарс тугагандан кейин, мен компьютер орқали кўрсатувларни қайта кўряпман ва ҳар битта керакли жойларини “Screenshot” қилиб бораман. “Screenshot” ёрдамида слайд тайёрлайман ва телевизор орқали тарқатилган маълумотларни қўшимча тушунтиришлари билан, изоҳлари билан ёки баъзида “youtube”дан керакли видеоларни кўчириб олиб, маълумотларни янада тўлдириб, шартли равишда айтадиган бўлсак, 7-“А” синфнинг гуруҳига ташлайман.

Искандар Саттибаев

Энди ушбу гуруҳда Искандар Саттибоевдан онлайн дарс келди, деган хабар боради ва ушбу хабарнинг тагидан мен ё изоҳли, ё матнли топшириқ қолдираман. Шу билан бирга овозли хабар ҳам қолдираман ва қачон, қайси вақтгача қабул қилиб олишимни ҳам айтиб ўтаман. Масалан, дарс бугун 10:00 да бўлган бўлса, эртага 17:00 гача топширишингиз керак, деб айтиб қўяман. Мен топшириқларни кўриб чиқиб, топширган ўқувчиларни баҳолаб, ушбу ўқувчиларнинг рўйхатини кечки пайт эълон ҳам қиламан.

Масалан, ҳозир Рамазон ойи бўлганлиги учун одатда эълон қиладиган вақтимиз ифторликка тўғри келиб қоляпти. Шунинг учун ундан кейин соат 20:00 да гуруҳнинг ичига кириб, бугун қатнашган ўқувчиларнинг исм-фамилияси, олган баҳоси ва нима сабабдан ушбу баҳо қўйилди, яъни “4”ми, “5”ми, “3”ми, шу баҳосини исботлаб беряпмиз. Ҳозирги кунда ишлаётган схемамиз шу.

Алишер Рўзиохунов:

– Исроил ака, сиз билишим бўйича математика фанидан дарс берасиз. Лекин шунга қарамасдан, бир пайтнинг ўзида ишни ташкил этишда фарқлар бўлиши мумкин.

Исроил Тиллабоев:

– Искандар бор жараённи айтиб ўтди. Ҳозир бизда ҳам шу жараён кетяпти. Бизда ҳам, мисол учун, ҳамма синфга бўлиб берилган. Топшириқларни бир кун олдин ёки эрталаб айтамиз. Дейлик, учта ёки тўртта фан навбати билан 5–7 минут бериб бориляпти. Мана шу жараёнда ўқувчи бир соат ичида ҳамма дарснинг видеосини кўриб оляпти телевизорда. Ушбу жараёнда ўқитувчилар ҳам ТВ қаршисида ўтирибди. Лекин видео алоқа орқали ҳали бизга бироз бор экан. Шунинг учун фақат математика дарсини оладиган бўлсам, дафтарга ёзиб, дафтардагини расмга олиб, ўзимнинг Телеграмдаги аккаунтимга жўнатяпти. Ўшани текширяпмиз. Гуруҳга эмас, Искандар ака айтганидан фарқи умумий жараёнлар гуруҳда бўлади, кейин, асосан, шахсийдан ўқувчилар билан суҳбат олиб бориляпти.

– Жудаям кўп ўқувчилар бўлади. Мисол учун, камида ўндан ортиқ ўқувчи бўлади ва гапиради, тушунтиради, ёзади. Ҳам варақдаги нарсани ёзиб, тушунтириб ва уни қайтадан суратга олиб, жўнатиш қийинчилик туғдирмаяптими?

– Энди математикада мен бошқа йўлни билмадим. Лекин математикада мисолни ечади, ишлайди. Тушунган тушунмаганлигини шундан билса бўлади. Сиз айтгандек кўплаб ўқувчилар бўлиб кетиш жараёни бўлади. Лекин бунинг ҳам ҳисоби олинади. Ҳар бир ўқитувчининг қўлида вақтинчалик журнал бор. Унга вазифани юборган ўқувчига вақтида баҳо қўйилади ва ўша ўқувчига ҳам ўша баҳо айтиб ўтиб кетилади. Шунда ўзи билинади. Кечга томон, мен энди аниқ вақтини айтмаганман, қишлоқ жойда имконияти бўлгани заҳоти жўнатиб юбораверади. Кечгача қабул қилавераман. Меники, мисол учун, айнан мана шундай кетмоқда. Чунки маълум бир вақтни айтсам, ҳаммани бир жойга тўплаш қийин деб ўйладим. Шу йўлни танладим мен.

Суҳбат давомида ўқитувчилар интернет ва алоқа сифати, масофадан туриб ишлаганда талаб этиладиган ҳужжатлар, карантинда ўрганилган тажриба ҳақида гапириб ўтишди. Интервьюни Youtube орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди

Мавзуга оид