Россияда мигрантлар болаларига мактаблар пулли қилиниши мумкин
Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, Россия мактабларида мигрант болалар сонининг кўпайиши рус болалар учун ўрин етишмаслиги, бутун синфда ўқиш натижаларининг пасайишига олиб келади.
Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов Россия фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг болалари учун болалар боғчалари ва мактабларда бепул таълим олишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Биз бу хайрия даврини тугатишни таклиф қиламиз, чет эллик болалар Россия бюджети ҳисобидан, солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан таълим олмаслиги керак. Улар учун таълим нафақат бепул, балки улар бизга бегона субмаданиятни, ўз қоидаларини ҳам ўрнатмоқда. Марҳамат, хорижлик ота-оналар фарзандларини таълим муассасаларимизга тижорат асосида жойлаштирсин. Ўзимизнинг рус болалари чет эллик ишчилар фарзандларининг ҳаддан ташқари кўплигидан азият чекмасин», деди Нилов.
Қонун лойиҳасида «Россия Федерациясида таълим тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда, унга кўра чет эллик болалар учун мактабгача, бошланғич умумий, асосий умумий ва ўрта умумий таълим «пулли асосда амалга оширилади». Ҳозир уларнинг барчаси бепул асосда таълим олмоқда.
Қонун лойиҳасига тушунтириш хатида таъкидланганидек, сўнгги йилларда боғчалар ва мактабларда МДҲ айрим мамлакатлари ва Марказий Осиёдан келган мигрантларнинг болалари сони кескин кўпайган.
«Россиядаги болалар боғчалари ва мактабларида мигрантлар сонининг назоратсиз ўсиши улардаги ўринларнинг етишмаслигига олиб келади. Ҳозир рус мактабларида тахминан 900 минг ўрин етишмаяпти. Бу айниқса, янги ва фаол қурилаётган районларда сезиляпти. Баъзи мактабларда ўнлаб биринчи синфлар ташкил қилинмоқда, иккинчи сменада ўқиётганларнинг улуши ҳам ошган. Ўқитувчилар меъёрдан 1,5-2 баробар кўп ишлашга мажбур бўлмоқда», дейилади тушунтириш хатида.
Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, мактабларда мигрант болалар сонининг кўпайиши бутун синфда ўқиш натижаларининг пасайишига олиб келади, чунки мигрант болалар рус тилини яхши билмайди. Шу билан бирга, мослашув синфларини ташкил этиш ўқитувчиларнинг иш ҳақи учун қўшимча харажатларни талаб қилади. Шу сабабли мигрант болалар учун пулли таълим бериш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
Мавзуга оид
17:06
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
11:44 / 18.01.2025
“Иш жойини тарк этиш ҳолати кўп” – Жанубий Корея ўзбекистонлик мигрантларни кам қабул қилаётганига изоҳ берилди
20:00 / 17.01.2025
“Шартлар жуда қийин” — Канадага бирор ўзбекистонлик ишга жўнатилмади
17:50 / 17.01.2025