Жамият | 15:00 / 18.05.2020
9965
3 дақиқада ўқилади
Реклама

CLICK тадбиркорларни 3 ой давомида қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва комиссия тўловларини 0% қилиб белгиламоқда!

15 майдан 15 августгача CLICK'нинг муайян тоифадаги ҳамкорлари учун комиссия миқдори 0% ни ташкил этади. Комиссия тўловини бекор қилиш учун компания ҳамкорлари тўғридан-тўғри шартномага янги онлайн рўйхатдан ўтишлари керак.

Дунё бўйлаб тарқалган пандемия бизнеснинг барча тоифаларига кучли таъсир ўтказмоқда, айниқса кичик ва ўрта бизнесдаги тадбиркорларга. Республиканинг йирик тўлов провайдерларидан бири бўлган CLICK асосий вазифаси ҳамкорларига бизнес-қўллаб-қувватлаш, харажатларни камайтириш ва ушбу мураккаб даврда иш ўринларни сақлаб қолишга ёрдам берадиган дастурни ишга туширмоқда.

Компания 15 майдан 15 августга қадар ҳисобни чиқариш, тўловларни Telegram-бот ёки QR-код орқали амалга ошираётган ҳамкорлари учун комиссия тўловини бекор қилмоқда. Яъни қабул қилинган тўловлар учун комиссия, UzCard ва Humo ставкаларини ҳисобга олган ҳолда, 0% ни ташкил этади.

0% комиссия қуйидаги тоифадаги бизнеслар учун амал қилади:

  • дорихоналар;
  • таом етказиб бериш хизматлари;
  • озиқ-овқат дўконлари ва супермаркетлар;
  • кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар дўконлари;
  • хизматлар соҳаси;
  • HoReCa;
  • ва QR-коди орқали тўловни қабул қиладиган бошқа чакана савдо тармоқлари.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши даврида масофавий тўловларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга, чунки нақд пул хавф манбаи бўлиши мумкин.

Акцияда иштирок этиш учун компаниянинг мавжуд ва янги ҳамкорлари тўғридан-тўғри шартномага янги онлайн рўйхатидан ўтишлари ва merchant.click.uz/online-signup веб-сайтида офертани қабул қилишлари керак.

CLICK компанияси ўз ҳамкорларига товар ва хизматлари учун тўловларни қабул қилишнинг замонавий ва қулай усулларини тақдим қилмоқда. Бунда таъкидлаш лозимки, CLICK тизимида тўловларни турли интерфейслар орқали амалга ошириш мумкин: USSD, Telegram-бот, CLICK Evolution мобил иловаси ва веб-интерфейс орқали. Махсус «CLICK для Партнеров» («Ҳамкорлар учун CLICK») мобил иловаси эса бизнинг ҳамкорларимизга амалиётлар бўйича ахборотни оператив олишга, ҳисобларни чиқаришга ва турли бошқа имкониятларни тақдим қилади.

CLICK сизни ва бизнесингизни қўллаб-қувватлайди. Биргаликда биз ҳар қандай қийинчиликларни енгишимиз мумкин!

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
+99871 202-88-80
+99897 133-30-88
+99897 133-20-88
+99897 002-60-88
+99897 133-50-88

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид