Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун 9,5 млрд евродан ортиқ пул йиғилди
Фон дер Ляйен 15 апрелда донорларнинг халқаро онлайн-конференциясини ўтказиш ташаббусини билдирган, конференция 4 май куни бўлиб ўтганди. АҚШ ушбу тадбирда иштирок этишдан бош тортди.
Коронавирусга қарши вакцина ва дорилар ишлаб чиқариш учун маблағ йиғиш кампанияси доирасида 9,5 млрд евродан ортиқ пул йиғилди. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
"Ажойиб натижа, биз Еврокомиссия бошчилигидаги "Глобал жавоб" марафонининг биринчи маррасига етиб келдик", - деб ёзди у твиттерида.
Фон дер Ляйен 15 апрелда донорларнинг халқаро онлайн-конференциясини ўтказиш ташаббусини билдирган, конференция 4 май куни бўлиб ўтганди. АҚШ ушбу тадбирда иштирок этишдан бош тортди.
Ляйен коронавирусдан вакцина, дори воситалари ва ташхислаш тизимлари ишлаб чиқилиши бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни молиялаштиришнинг дастлабки босқичида 7,5 млрд евро талаб этилишини айтганди.
Анжуман очилишида иштирок этган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш пандемияни тўхтатиш ва дори воситалари ишлаб чиқиш учун 5 марта кўпроқ маблағ талаб этилишини айтган. Биринчи босқичда 7,4 млрд евро тўпланди, сўнгра якка шахслар, фонд ва ҳукуматлар хайрия қилишда давом этди.
Ушбу ташаббусдан мақсад коронавирусга қарши вакцина ва дори ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни глобал миқёсда ташкил этишдир. Вакцина яратилиши билан барча мамлакатларга тақдим этилади.
Мавзуга оид
18:38 / 15.12.2021
ЕИ мамлакатларида 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди
20:51 / 05.08.2021
Вакциналар: қайси давлат қанча буюртма берган?
19:54 / 22.05.2021
Камбағал мамлакатлар коронавирус ихтиёрига топшириб қўйилди – БМТ бош котиби
17:15 / 27.03.2021