Yuma Lift ─ хавфсиз, қулай, тежамкор лифтлар
Қулай ва хавфсиз лифт қурилмаси ўрнатмоқчимисиз? У электр энергиясини тежаб сарфлашини истайсизми? Ҳаракатланганда ортиқча ноқулайлик бўлмаса, шовқин ва вибрация эшитилмаса яна ҳам яхши, тўғрими?
Унда сиз Yuma Lift корхонаси маҳсулотларидан фойдаланишингиз мумкин. Yuma Lift сиз истаган қулайликдаги ва дидингизга мос дизайндаги лифт қурилмаларини тақдим этади.
Марказий Осиё бозорида етакчига айланишни мақсад қилган Yuma Lift корхонаси йўловчи, касалхона ва юк ташиш лифтларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек,корхонада лифт қурилмаларини етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш сервислари ҳам мавжуд.
Корхона ўз соҳасида чуқур билим ва катта тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамлаган. Ҳар бир ходим дунёнинг етакчи корхоналарида соҳа бўйича кўникмаларни ўзлаштирган. Улар доимий равишда соҳадаги янги тенденциялар, ноу-хау технологияларини ўзлаштириб боришади, ҳар бир ходим ўз ишининг профессионали. Бу эса ҳар қандай мураккабликдаги маҳсулот ва хизматларнинг ишончли ва сифатли тарзда тақдим этилишини кафолатлайди.
Yuma Lift маҳсулотлари аллақачон кўплаб турар жой, жамоат ва маъмурият биноларидан жой олиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Сиз ўз эҳтиёжларингиздан келиб чиққан ҳолда:
йўловчи (1600 кг.гача);
юк (5000 кг.гача);
касалхона учун мўлжалланган (1600 кг.гача);
ошхона учун мўлжалланган (200 кг.гача) лифтларга буюртма беришингиз мумкин. Ҳар бир мижознинг истак ва эҳтиёжларига индивидуал тарзда ёндашилади. ARD тизим (йўловчилар эвакуациясининг такомиллашган тизими), видеокузатув камералари, персонал хариталардан фойдаланиш имконияти каби қўшимча функцияларга эга бўлган исталган оғирликдаги ва тезликдаги (4 м/с.гача) лифт қурилмаларига ҳам буюртма бериш мумкин. Барча лифтлар сейсмик бардошлилик стандартларига тўла жавоб беради.
Yuma Lift лифт қурилмаларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда уларни монтаж ва демонтаж қилиш, диспетчеризация, эксплуатацияга киритиш, техник таъмирлаш, техник кўрик, созлаш каби профессионал даражадаги хизматларни ҳам тақдим этади.
Лифт қурилмаларини ишлаб чиқаришда АҚШ, Германия, Испания, Тайван, Жанубий Корея каби етакчи давлатларда тайёрланган сифатли зарурий қисмлар ва асбоблардан фойдаланилади.
Яна бир муҳим жиҳат. Корхона ўз синов биносига эга бўлиб, бу янги маҳсулотни ишлаб чиқаришда уни тест режимида синаб кўриш, камчиликларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этиш, дизайн, қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан такомиллаштириш имконини беради.
Yuma Lift маҳсулотларидан фойдаланинг ва хавфсизлик, қулайлик, тежамкорлик уйғунлигидан баҳраманд бўлинг.