Ўзбекистон | 12:46 / 31.05.2020
22174
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Талимаржон-12 янги қудуғидан кунлик 200 минг куб.м ҳажмда газ оқими олинди

Жорий йилнинг 31 май куни Талимаржон-12 янги қудуғини бурғулаш чоғида, 3680 м чуқурликда салмоқли газ намоён бўлиши қайд этилди.

Қудуқ синовдан ўтказилгач, ундан очиқ стволдаги кунлик дебити 200 минг куб.м га тенг бўлган газнинг саноат миқёсидаги оқими олинди.

Қудуқда жумладан, Мулти-ГРП усулини қўллаган ҳолда газ қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилади. Ишлар натижасига кўра эса қудуқ кунлик дебитининг 400 минг куб.м газ ҳажмигача кўтарилиши кутилмоқда.

Барча ишлар санитария-эпидемиология талаблари ҳамда экология мезонларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси аҳоли эҳтиёжи учун мамлакат ички бозорига юборилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид