Ўзбекистон | 23:19 / 04.06.2020
30528
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3939тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 30 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди», дейилади хабарда.

Бугун 96та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 73 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3087 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 836 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид