Ўзбекистон | 10:01 / 04.06.2020
42359
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 31 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган», дейилади хабарда.

3 июнь куни 83та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, республиканинг 4 ҳудудидаги шифохоналарда жами 106 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3014 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 844 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид