Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига ўзгартириш киритилади
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Кўп хонадонли ва иссиқлик объектларини қуриш инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида буюртмачини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кўп хонадонли ва иссиқлик объектларини қуриш инжиниринг компанияси ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мазкур компания томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.
Кўп хонадонли ва иссиқлик объектларини қуриш инжиниринг компанияси ходимларига:
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик, шунингдек, узоқ муддат ишлаганлик учун назарда тутилган тартибда лавозим маошига устамалар;
расмий байрам кунлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Мустақиллик куни, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, Конституция куни, Янги йил) ва касб байрами (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни) бир лавозим маоши миқдорида бир марталик мукофот пули;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов;
йўлкира харажатларини қоплаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан бир лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
соғликни тиклаш (санаторийда даволаниш) учун бир йилда бир марта бир лавозим маоши миқдорида молиявий ёрдам пули тўланади.
Мукофотлар ва устамаларнинг аниқ миқдорини белгилаш учун Кўп хонадонли уйлар бўйича инжиниринг компаниясида ходимларни мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси ташкил этилади.
Комиссия Кўп хонадонли ва иссиқлик объектларини қуриш инжиниринг компанияси директорининг қарори билан 6 кишидан иборат таркибда тузилади ва директор (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бўйича мутахассис, юрисконсульт, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакилларини ўз ичига олади. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кўп хонадонли ва иссиқлик объектларини қуриш инжиниринг компаниясининг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига компания директорининг тегишли буйруғига ҳамда комиссия қарорига асосан лавозим маошига унинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
20:09 / 03.03.2026