Akay City нуфузли халқаро мукофотнинг олтита номинациясида ғолиб деб эътироф этилди
Жорий йил Ўзбекистонда илк бор кўчмас мулк соҳасидаги нуфузли халқаро тадбир - International Property Awards мукофоти таъсис этилди. International Property Awards кўчмас мулк соҳасидаги нуфузли халқаро мукофот ҳисобланиб, бу халқаро муокофотга 25 йил аввал Буюк Британияда асос солинган. Кейинроқ, муваффақиятли натижалардан сўнг, танлов АҚШ, Европа ва Осиёда ҳам таъсис этила бошлади. Танловда турар-жой ва тижорий кўчмас мулк соҳасида фаолият олиб бораётган профессионал жисмоний ҳамда юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Мазкур танловнинг асосий мақсади – илғор тажрибани эътироф этиш ва халқаро стандартларни олға суриш.
Ушбу тақдимотда Akay City турар-жой мажмуаси ҳам иштирок этиб, бирданига олтита номинациялар –“Mixed-Used development”, “Apartment Development”, “Sustainable development”, “Residential Development”, “Residential High-Rise Development” ҳамда “Mixed-Used Architecture”нинг ғолиби, деб эътироф этилди. Akay City лойиҳасининг жаҳон миқёсидаги тақдимотда тан олинганлиги – лойиҳа пухта ва замон талабларига тўлиқ жавоб беришининг исботидир.
Akay Cityтурар-жой мажмуаси Туркиянинг таниқли қурилиш компанияси бўлган “AKAY INSAAT”нинг Ўзбекистондаги илк йирик лойиҳаси саналади. Қурилиш соҳасида қарийб 35 йил давомида фаолият олиб бораётган мазкур компания кўплаб йирик лойиҳаларнинг асосчисига айланган. Буларга Анталиядаги 33 минг томошабинга мўлжалланган стадион, Ойдин Назили номидаги давлат касалхонаси, Анқарадаги Гази университети, Аkay Neris Residences ТЖМ каби қурилиш лойиҳаларини мисол келтириш мумкин.
Akay City— замонавий архитектура, бетакрор шаҳар манзараси ҳамда табиий ландшафт уйғунлигидаги марказдир.Пойтахт марказида қурилаётган янги лойиҳа ўзининг бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради.
Замонавий архитектура
Akay City лойиҳаси Ўзбекистонда ўхшашлиги бўлмаган ноёб лойиҳалардан бири саналади. Энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилаётган янги бинода максимал чидамлилик ва тизимнинг мустаҳкамлигига катта эътибор қаратилмоқда. Лойиҳага кўра, иккита 25 қаватли ва битта 35 қаватли бинолар қурилиши режалаштирилган. Турар-жой мажмуаси халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланган, узоқ муддатли ишлашни таъминловчи, экологик тоза, замонавий материаллардан қурилиб, ўзининг ҳашаматли ташқи кўриниши билан ажаблантиради.
Инновацион технологиялар⠀
Лойиҳа режасига биноан турар-жой мажмуаси ҳудудида ер ости автотураргоҳи қурилмоқда. Ташқарида видео кузатув қўлланмалари ўрнатилган бўлиб, ақлли уй тизими ва ёнғинга қарши замонавий детекторлар ҳам мавжуд.
Қулай жойлашув
Пойтахтнинг Марказий боғи, Экопарк ҳамда бошқа маданият ва истироҳат боғлари мажмуага яқин манзилларда жойлашган. Яқин атрофда мактаблар, болалар боғчаси, спорт мажмуалари, супермаркетлар, дўконлар, кафелар, институтлар, академиялар, тиббиёт муассасалари ва Олой бозори ҳам мавжуд.
Шунингдек, айни дамда Akay City турар-жой мажмуасидан хонадонлар харид қилишни истаган мижозларга 30 фоизгача бўлган махсус чегирмалар таклиф этилади. Бундан ташқари, мажмуанинг пастки қисмидаги тижорат учун мўлжалланган объектларда сиз муваффақиятли бизнесни йўлга қўйиш имконига эга бўласиз.
Akay City – қулай ҳаётнинг янги чўққиси.
Манзил: Тошкент шаҳри, Қори Ниёзов кўчаси,
Мўлжал: Халқ банки, Дархон.
Иш вақти: 9:00дан 20:00гача (Дам олиш кунисиз)
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор даҳаси, Интегро СКМ.
Иш вақти: 9:00дан17:00гача (Дам олиш кунисиз)⠀⠀
Мурожаат учун телефонлар:
📞+99899 855-51-51
📞+99894 418-77-77
📞+99871 237-22-20
Телеграм: t.me/akay_city
Инстаграм: www.instagram.com/akay_city
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:55 / 10.05.2021
Akay City'дан Ҳайит айёмига махсус чегирма. Шошилинг!
19:30 / 19.03.2021
Akay City ва фуқаро низоси. Мулкдор уйидан мажбуран кўчириладими?
20:00 / 27.12.2020
Akay City ТЖМда қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди
20:00 / 01.11.2020