Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия маблағ тежаш мақсадида Никарагуа ва Эрондаги элчихоналарини ёпади
Боливия маблағларни тежаш мақсадида Никарагуа ва Эрондаги элчихоналарини ёпишга қарор қилди. Тежалган маблағлар коронавирусга қарши курашга йўналтирилади. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда тежамкорлик мамлакат учун жуда муҳимдир. Элчихоналарнинг ёпилиши қарори фақатгина иқтисодий зарурат билан боғланган. Шу мақсадда биз спорт, маданият ва алоқа вазирликларини ҳам қисқартирамиз. Уларнинг мажбуриятлари бошқа вазирликларга ўтади. Энди мамлакатда 20 та эмас, 17 та вазирлик бўлади”, деб айтган Аньес.
Қайта ташкиллаштиришдан тежаладиган барча маблағлар соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади.
Боливияда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатлари 10 март куни қайд қилинган. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 10 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган. Боливияда карантин чекловлари амал қилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024