Ўзбекистон | 10:03 / 05.06.2020
49337
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

4 июнь куни 96та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 73 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3087 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 862 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид