Спорт | 15:02 / 05.06.2020
13036
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги қолдирилган ўйинлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган учта қолдирилган ўйини қайси муддатда ўтиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси маълум қилди.
Унга кўра, 31 март куни ўтиши керак бўлган ва коронавирус сабаб қолдирилган Яманга қарши сафардаги ўйин 13 октябрь куни ўтказилади. Ўйиннинг қайси стадионда ўтишини эса Яман футбол федерацияси тасдиқлаши керак.
4 июнь куни ўтказилиши керак бўлган ва қолдирилган Сингапурга қарши ўйин 12 ноябрь куни Ўзбекистонда ўтказилади. Стадион ҳали тасдиқланмаган. Ниҳоят 9 июнь куни ўтказилиши керак бўлган Саудияга қарши меҳмондаги ўйин 17 ноябрь куни Саудияда ўтказилади.
Мавзуга оид
08:39 / 30.03.2022
ЖЧ-2022 саралаши. Перу плей-оффда ўйнайди, Колумбия ва Чили мундиалга бормайди, Бразилиядан 4та гол, Аргентинада дуранг
08:24 / 30.03.2022
Марокаш Купернинг Конгосини йирик ҳисобда енгиб, ЖЧга чиқди. Камерун ва Тунис ҳам мундиалга боради, Жазоир эса йўқ
01:46 / 30.03.2022
Фернандешнинг дубли Португалияга ЖЧ йўлланмасини келтирди, Польша Швецияни мундиалсиз қолдирди
01:21 / 30.03.2022