Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна 21 бемор коронавирусдан соғайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 21 бемор тузалиб, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3268 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб, реабилитацияга кузатилган.
Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 72, энг ёши кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1395 нафарга етиб, даволанаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3268 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари сони 17тага етди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4064тани ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатнинг етти ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022