15:00 / 06.06.2020
18575

Хавфсиз нафас олинг: Ecos N95 тиббий ниқоблари cизни ва яқинларингизни касалликлардан сақлайди

Ecos компанияси N95 тиббий ниқобларини ишлаб чиқаради. Яқинларингизни касалликлардан сақлаб қолиш имкониятини бой берманг.

Чуқур нафас олинг. Ҳар бир нафасингиз билан организмингизга миллионлаб кўзга кўринмас зарралар сизиб киради. Уларнинг айримлари мутлақ безарар, айримлари эса соғлиғингизга зарар етказиши мумкин. N95 тиббий ниқоблари Сизни ҳатто энг майда зарралардан ҳам ҳимоя қилиши ва соғлиғингизни сақлаши мумкин. Ушбу мақолани ўқиб бўлгач, сиз нима учун N95 ниқобларидан фойдаланиш маъқуллигини ва нима учун оддий ниқоблар вируслардан етарли даражада сақлай олмаслигини билиб оласиз.

N95 ниқоблари

N95 тиббий ниқоблари бутун дунёда тан олинган ва одам организмини чанг, зарарли бактерия ва вирус зарралари, ҳамда ўзга микроорганизмлардан сақловчи энг яхши ва оммабоп ҳимоя воситаларидан бири ҳисобланади. Ecos компанияси ниқоблари спанбонд, игна урилган полиэстер ва фильтрловчи мельтблаун каби материаллардан ташкил топган.

Спанбонд – экологик тоза, тола ҳосил қилувчи полимерлардан ишлаб чиқарилади. У бутунлай хавфсиз ва стериллик лозим бўлган барча соҳаларда кенг ишлатилади. Спанбонд аллергик реакцияларни келтириб чиқармайди, намликни аъло даражада ўзига сингдиради ва одам танаси учун жуда ёқимлидир. Бундан ташқари ушбу материал ўта эгилувчан бўлиб, ҳаракатга умуман халақит бермайди.

Фильтрловчи полиэстер материали ҳавони қаттиқ зарралардан фильтрлаш учун ишлатилади. Ушбу материал ўта чидамли ва ҳаттоки юқори ҳароратларга ҳам бардош бера олади.

Мельтблаун фильтрлаш материали майда донали толалардан ташкил топган тўр бўлиб, энг майда микроскопик вирус ва бактерияларни ҳам ушлаб қолишга қодир.

Кўп қатламли ниқоб ҳавони 95% гача тозалайди ва ҳаттоки ≥0.3 мкм ўлчамдаги зарралардан самарали ҳимоя қилади. Алоҳида айтиш лозимки Ecos ниқоблари икки турда, яъни ҳаво чиқариш клапани билан, ҳамда ҳаво чиқариш клапанисиз ишлаб чиқарилади. Ҳаво клапани ўрнатилган ниқобларнинг афзаллиги шундаки, улар енгил нафас олишни таъминлайди ва ишлатишда янада кўпроқ қулайлик яратади.

Нима учун оддий ниқоблар cизни вируслардан етарли даражада сақлай олмайди?

Кўплаб вируслар ҳаво-томчи йўли билан юқади. Касалланган инсон йўталганда сўлак билан биргаликда вирус зарралари ҳам ажралиб чиқади. Ушбу зарраларнинг ўлчамлари шунчалик кичикки, оддий ниқобларнинг ғоваклари орасидан бемалол ўтиб, нафас олиш органларигача етиб бориши мумкин. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти оддий ниқобларни фақатгина касалланганларга, касалликни ўзгаларга юқтирмаслик учунгина тақишни маслаҳат беради. Ўзингизни вируслардан самарали ҳимоя қилиш учун N95 ниқобларидан фойдаланинг. Ecos компанияси ниқоблари билан сиз хавфсиз нафас олиш имкониятига эга бўласиз. Ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини сақланг.

Қўшимча маълумот учун ecos.uz расмий сайтига ташриф буюринг.

Ишонч рақами: +99878 150 68 80

Улгуржи харидлар учун буюртма бериш: +99899 010 00 40

Реклама ҳуқуқи асосида

Top