Ўзбекистон | 23:06 / 07.06.2020
79236
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди», дейилади хабарда.

Бугун жами 237та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва бу кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичдир. Шу вақтгача кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган – ўшанда 167 кишида касаллик аниқланганди.Сўнгги марта 26 май куни кунлик касалланиш ҳолатлари сони 100тадан ошганди – 101 ҳолат.

Бугун карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4 кишида вирус чиққан.

Шунингдек, 86 нафар бемор соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 3354 нафарга етди.

Шифохоналарда 960 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

  • Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.
  • Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Мавзуга оид