Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 36та ҳолат аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 36 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Бугун жами 109та янги ҳолат аниқланди, шундан 54таси Тошкент шаҳрида қайд этилган. 7 июнь куни ҳам пойтахтда аҳоли орасида 195 кишида вирус аниқланганди.
Шунингдек, уч бемор тузалди, бир бемор вафот этди.
Шу вақтгача 3357 киши тузалиб чиққан, шифохоналарда 1065 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022