Ўзбекистон | 21:42 / 10.06.2020
31532
1 дақиқада ўқилади

Бугун 5та ҳудудда 73 бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тошкентдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 20 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 28 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шу тариқа, 10 июнь куни:

  • Тошкент шаҳрида 49 киши (улар орасида тожикистонлик бир нафар 40 ёшли фуқаро ҳам бор);
  • Навоий вилоятида 8 киши;
  • Бухоро вилоятида 7 киши;
  • Самарқанд вилоятида 6 киши;
  • Наманган вилоятида 3 киши коронавирусдан фориғ бўлди.

Сўнгги берилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда камида 4591 киши коронавирусга чалинган.

Улардан 3532 нафари тузалиб чиқди, қурбонлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид