Жаҳон | 23:54 / 10.06.2020
33437
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг тарқалиши тезлиги нимага боғлиқлиги аниқланди

Олимлар коронавируснинг турли сиртларда яшаши йўтал ёки аксиришда атроф-муҳитга тарқаладиган вирусли томчиларнинг буғланиб кетиши тезлигига боғлиқлигини аниқлашди.  

Фото: REUTERS/Guglielmo Mangiapane

News-medical.net нашрининг ёзишича, мутахассислар кўплаб омиллар ва кўрсаткичларни, жумладан атроф-муҳит ҳарорати, сирт тури ва нисбий намликни ҳисобга олувчи математик моделдан фойдаланишган. Аниқланишича, атроф-муҳитнинг юқори ҳарорати вирусли томчини тезроқ қуритишга ёрдам берган, бу эса вируснинг яшаши эҳтимолини кескин камайтирган. Намлик юқори бўлган жойларда томчилар сиртда узоқрор қолиб, бу ҳолда вируснинг яшаб кетиши эҳтимоли ошган.   

Мутахассислар очиқ ҳавода турли ҳаво шароитларида томчининг қуриши вақтини аниқлашган ва бу кўрсаткичларнинг коронавирус тарқалиши тезлиги билан боғлиқлигини текширишган. Улар Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Анжелес, Майами, Сидней ва Сингапурни танлаб олиб, бу шаҳарларда коронавирусга чалинганлар сони ошишининг томчилар қуриш вақтига боғлиқлик графигини тузишган. Аниқланишича, касалланганлар сони кўпайиши суръати юқори бўлган шаҳарларда вирусли томчининг қуриши вақти каттароқ бўлган.

Мавзуга оид