Ўзбекистон | 11:40 / 10.06.2020
9661
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон «Тинчликсеварлик глобал индекси»да 103-ўринни эгаллади

2019 йилда рейтингда 102-поғонадан жой олганди.

Фото: bookatour.me

Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) дунёнинг 99,7 фоиз аҳолиси истиқомат қиладиган 163 мамлакатни қамраб олган навбатдаги «Тинчликсеварлик глобал индекси»ни эълон қилди.

Ўзбекистон жамиятнинг жипслашуви, инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, террорчилик таҳдиди, жанговар ҳаракатлардаги иштирок каби омиллар ҳисобга олинадиган мазкур рейтингда ўтган йил билан таққослаганда бир поғона пастлади ва 103-ўринни эгаллади. Мамлакат 2019 йилда рейтингда 102-поғонадан жой олганди.

Марказий Осиё давлатларидан ушбу рейтингда Қозоғистон 70, Қирғизистон 93, Тожикистон 107, Туркманистон 116-ўринда қайд этилди. Мўғулистон 39-поғонадан жой олган. Афғонистон 163 мамлакат орасида сўнгги ўринни эгаллади.

Исландия рейтингда 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган етакчилик ўрнини бу гал ҳам ҳеч кимга бермади. Биринчи бешликда Янги Зеландия, Австрия, Португалия ва Дания ҳам қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш