Ўзбекистон | 19:03 / 10.06.2020
11282
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«UNIVERSAL SUG’URTA»: Бухоро ва Навоийдаги шамол, Сирдарёдаги сув тошқини зарарлари қопланмоқда

Фото: UNIVERSAL SUG’URTA

Жорий йилнинг 27 апрелидан 28 апрелига ўтар кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилган кучли шамол натижасида қатор иссиқхона комплекслари ва бир неча суғурта объектларига жиддий зарар етди. Бунда «UNIVERSAL SUG’URTA» АЖ томонидан суғурта ҳимоясига олинган объектлар бўйича умумий зарар миқдори 336,61 млн сўмни ташкил қилди.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳудуддаги умумий ҳолат, зарарланиш характери ўрганилди ва зарар кўрган барча суғурта объектларига, суғурта тўловларини қоплаш қиймати 141,83 млн сўмни ташкил қилди.

1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида дамба ўпирилиши натижасида «UNIVERSAL SUG’URTA» АЖ томонидан суғурта ҳимоясига олинган, аҳоли турар уй-жой биносига қисман зарар етган бўлиб, умумий етказилган зарар миқдори 20,48 млн сўм эканлиги маълум бўлди.

Бу ерда ҳам ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, жойдаги умумий ҳолат, зарарланиш характери ўрганиб чиқилди ва суғурта объектига етган зарар бўйича суғурта қопламаси миқдори 100 % (фоизни), яъни  20,48 млн сўмни ташкил қилди.

Умуман олганда, 2020 йилнинг I чорагида «UNIVERSAL SUG’URTA» АЖ томонидан суғурта ҳолатлари бўйича 200 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди ва жами суғурта қопламалар миқдори 1 536,40 млн сўмни ташкил қилди. Бундан 1 086,40 млн сўм ихтиёрий суғурта турлари бўйича ва 450,00 млн сўм мажбурий суғурта турлари бўйича амалга оширилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид