Ўзбекистон | 22:48 / 11.06.2020
5087
3 дақиқада ўқилади

АТКР вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига 2 нафар янги ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Олег Андреевич Пекос Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Пекос Олег Андреевич 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Олег Пекос

О.Пекос шу вақтга қадар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Телекоммуникация транспорт тармоғи» филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Шу билан бирга, О.Пекос фаолияти давомида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетида «Ахборот тизимлари ва технологиялари муҳандиси» мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Президент қарорига мувофиқ, Жамол Тиллоевич Махсудов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамол Махсудов

Жамол Махсудов 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ж.Махсудов шу вақтга қадар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директорининг истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ж. Махсудов фаолияти давомида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. 2017 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. Тошкент электротехника алоқа институтида «Электр алоқа муҳандиси» мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Шу билан бирга, шу йил мартидан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев вазирнинг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига қайта тайинланган.

Жамшид Эгамбердиев

Шунингдек, вазир ўринбосари Баҳромжон Адҳамович Олматов (2015 йидан буён) вазирнинг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, вазир ўринбосари Қаҳрамон Анваржонович Юлдашев (2018 йилдан буён) вазирнинг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига қайта тайинланган.

Баҳромжон Олматов
Қаҳрамон Юлдашев

Аввалроқ АТКР вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникация ва инновацион фаолиятни ривожлантириш департаменти раҳбари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. 

Мавзуга оид