Бугун 100дан ошиқ бемор тузалиб чиқди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд ва Навоийда 26 нафар бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 3637 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Самарқанд вилоятида 9 нафар ва Навоий вилоятида 17 нафар, жами 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Шу вақтгача Самарқандда жами 383 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 327 нафари соғайган бўлса, эндиликда инфекциядан фориғ бўлганлар сони 336 нафарга етди. Айни пайтда вилоятда инфекцияга чалинган 45 нафар бемор даволанмоқда.
Навоий вилоятида бугун 17 нафар бемор соғайиб (шундан 13 нафари Зарафшон туман тиббиёт бирлашмасида), тузалганлар сони 167 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда 93 нафар бемор ушбу инфекцияга қарши шифо олмоқда. Шу кунларда ушбу беморларни даволашда вилоятдаги маҳаллий шифокорларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган бир гуруҳ мутахассислар ҳам яқиндан ёрдам беришмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳридаги 4та тиббиёт муассасида жами 79 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.
Бугун жами 105 бемор соғайиб чиқди, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3637 нафарга етди.
11 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони 4717тани ташкил этмоқда.
Айни вақтда шифохоналарда 1061 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022