Ўзбекистонда яна 72 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 72 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди», дейилади хабарда.
Айни пайтда республикада 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда
Ҳозирда мамлакатда 1144 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022