Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Қорадори-2020» тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ички ишлар органлари томонидан «Қорадори-2020» тадбирлари ўтказилмоқда. Бу жараёнда гиёҳванд экинларни етиштириш, наркотик моддаларни истеъмол қилиш, ташиш, сақлаш билан боғлиқ жиноятлар фош этилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасидан маълум қилишларича, тадбир доирасида 7 июнь куни тонг соат 04:30да Сергели тумани Нилуфар кўчасида марихуана олиб юрган 19 ёшли фуқаро аниқланган.
А.А. (эркак) шаҳар ИИББ ППХнинг икки ходими томонидан тўхтатиб текширилганда, ёнидан 21,65 гр. марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сергелида 8 июнь куни ҳам яна бир шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган.
Шу куни соат 15:20да ППХнинг уч ходими Қипчоқ кўчаси 117-уй олдида 27 ёшли А.Д. (эркак)ни тўхтатиб текширишганида, ёнидан полиэтилен пакетга ўралган жами оғирлиги 1129,91 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳурматли фуқаролар!
Гиёҳвандлик – аср вабоси. Бунинг оқибати нафақат ўзингизга, балки оила аъзоларингиз ҳамда жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам салбий таъсир қилишини унутманг», – дейилади ИИВ ППХ ЖТСББ хабарида.
Мавзуга оид
14:42 / 16.06.2026
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026