Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга туташ ҳудудда йўлдош шаҳарча қурилади
Тошкент туманининг пойтахтдаги Олмазор туманига яқин 260 гектар ҳудудида йўлдош шаҳарча қурилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Олмазор туманига ташрифи вақтида шу ҳақда кўрсатма берди.
Маълум қилинишича, шаҳарча 150 минг аҳолига мўлжаллаб қурилади.
Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. Таъкидланишича, у ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.
Маълумот учун, маъмурий маркази Келес шаҳри бўлган Тошкент тумани 2010 йилда Зангиота туманига қўшиб юборилган, 2017 йилда эса қайта ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
20:47 / 01.06.2026
Тошкентда трансформатор ёниб кетди
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
16:21 / 10.04.2026