Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Бухоро ва Наманганда жами 36 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача тузалганлар сони 3910 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Бугун Тошкентда 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2755 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1897 нафари соғайди. Айни пайтда пойтахтдаги даволаш муассасаларида 847 нафар бемор даволанмоқда.
Бухорода эса шу пайтгача 475 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун ушбу вилоятда шифо топганларнинг сони 467 нафарга етди. Шу кунларда бухоролик шифокорлар 8 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.
Наманганда эса жами касаллик қайд этилганлар сони 273 нафар бўлиб, эндиликда шундан 258 нафари тузалди. Беморлардан 4 нафари вафот этган, айни пайтда бу ҳудудда даволанаётганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
«Бугун ҳозирги соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан 36 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар 3910 нафарга етди. Инфекцияга чалинганлар сони эса 4994 нафарни ташкил этмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Айни вақтда шифохоналарда жами 1065 бемор даволанмоқда, шундан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022