Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 77 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан соғайганлар сони 4096 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Бугун Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида жами 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалди, уларнинг 16 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 61 ёшда, кичиги эса 9 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 4 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар, Қашқадарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятидан 2 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятидан 1 нафардан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 киши тузалган, уларнинг 9 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 2 нафардан, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан 1 нафарни ташкил қилади.
3-сонли туғруқ мажмуасида 3 бемор шифо топган, уларнинг бири 24 ёшли сурхондарёлик ҳомиладор Санкт-Петербургдан, 21 ёшли асли қашқадарёлик бўлган иккинчи фуқаро эса Москвадан келиб, карантин муассасасида касаллиги аниқланган эди. Учинчи фуқаро эса 41 ёшли пойтахтлик ҳомиладор коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали ушбу инфекцияни юқтириб олган. Шифокорларнинг 17 кунлик тинимсиз муолажалари сабаб у ҳам бугун дарддан фориғ бўлиб, ўз уйига кузатилди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 42 нафар бемор соғайди.
Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида шу вақтгача 3054 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2031 нафар бемор соғайди.
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1213 бемор даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022