Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яна юздан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди, Ўзбекистонда кунлик ўсиш 200дан кўп бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 165 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 5500га яқинлашгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 230та янги ҳолат аниқланди, 77 беморга жавоб берилди, ҳозиргача жами 4096 киши коронавирусдан тузалган.
Айни вақтда шифохоналарда 1378 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни ҳам янги ҳолатлар сони кескин ўсган, республиканинг 7 ҳудудида жами 183та янги ҳолат қайд этилганди.
- Маълумот учун, Ўзбекистонда энг юқори кунлик ўсиш 7 июнь куни куни қайд этилган, ўшанда 237 кишида коронавирус аниқланганди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022