14:40 / 17.06.2020
6534

Жаҳондаги авиаташувлар 65 фоизга тикланди

Flightradar маълумотига кўра, июнь ўрталарида суткасига 118,9 мингта парвоз амалга оширилган бўлиб, бунинг 46,4 мингтаси тижорат рейсларидир.

Фото: Alessandra Tarantino / AP

Коронавирус пандемияси сабабли парвозлар тўхтатилиши натижасида пасайиш юз берган жаҳон авиаташувлар соҳаси тиклана бошлади. Агар чекловларга қадар бутун дунё бўйича суткасига 181 мингтагача рейс амалга оширилган бўлса, ҳозирда рейслар сони суткасига 118 мингтагача етди.

Апрелда суткасига 64 мингта рейс амалга оширилган бўлса, май ойида жаҳон авиацияси тиклана бошлади ва суткалик кўрсаткич 93 мингтага етди. 

Flightradar маълумотига кўра, июнь ўрталарида суткасига 118,9 мингта парвоз амалга оширилган бўлиб, бунинг 46,4 мингтаси тижорат рейсларидир. Апрелда суткасига 23 мингта рейс амалга оширилган. Инқироздан олдин эса бу кўрсаткич 102 мингтани ташкил этган.

Июнь ойида қатор мамлакатлар халқаро авиақатновларни тиклай бошлади. Украина ва Миср 15 июндан парвозлар учун чегараларини очди. Еврокомиссия Евроиттифоқ мамлакатларига 15 июндан ички, 1 июлдан ташқи авиақатновларни тиклашни тавсия қилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top