Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4100дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Самарқандда 35 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4131 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 11 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 11 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 2017 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Тошкент шаҳридан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 1 нафардан.
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 47 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2062 нафарга етди.
Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси (эркак) ушбу вилоятдан. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 31 ёшда. Эндиликда вилоятда тузалганлар 372 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг жами сони 4131 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022