Ўзбекистон | 17:01 / 17.06.2020
42048
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5600дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 77 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 5,6 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 145та янги ҳолат аниқланди.

Шу вақтгача 4096 киши тузалиб чиққан.

Айни вақтда шифохоналарда 1523 бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзуга оид