Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё чемпионати U-19 тақвими маълум. Ўзбекистон ёшлар жамоаси гуруҳ ўйинларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади
Осиё Футбол Конфедерацияси қароргоҳида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилгач, барча ўйинларнинг тақвими маълум бўлди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U19 ёшлар миллий жамоаси Эрон, Индонезия ва Камбожа билан бир гуруҳдан жой олди.
Ўзбекистон иштирокидаги гуруҳ босқич ўйинларга Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. Қолган баҳслар Тошкентдаги «Локомотив», Олмалиқдаги ОКМК стадиони ҳамда Намангандаги «Навбаҳор» стадионларида ўтказилади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари санаси:
«А» гуруҳи.
1-тур. 14 октябрь
Ўзбекистон – Эрон
Ўйин вақти: 19:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор»
Индонезия – Камбожа
Ўйин вақти: 15:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор»
2-тур. 17 октябрь
Камбожа – Ўзбекистон
Ўйин вақти: 19:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор»
Эрон – Индонезия
Ўйин вақти: 15:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор»
3-тур. 20 октябрь
Ўзбекистон – Индонезия
Ўйин вақти: 19:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор»
Камбожа – Эрон
Ўйин вақти: 19:00
Мезбон стадион: «Бунёдкор».
Маълумот учун, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.
