Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5700дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 33 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 5,7 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.
Бугун ҳозирча 45та янги ҳолат қайд этилди ва 35 бемор тузалди. Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 4166 кишига жавоб берилган.
Айни вақтда шифохоналарда 1545 бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022