«Ўзмиллийбанк» АЖдан акция: Visa карталари ўртасида комиссиясиз ўтказмалар!
«Ўзмиллийбанк» АЖ Visa International халқаро тўлов тизимининг шартлари ва қоидаларига мувофиқ реализация қилинган Visa тўлов карталарининг эгалари учун 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистонда илк бор Visa Direct инновацион хизматини ишга туширди. Мазкур хизмат Milliy мобил иловасида картадан картага пул маблағларини ўтказиш имконини беради.
Банкимизнинг мижозлари – Visa карталарининг эгалари, энди ҳеч қандай қоғозларсиз, навбатларсиз ва бошқа қийинчиликларсиз 24/7 режимида Ўзбекистон бўйича қариндош ва яқинларига ва МДҲ давлатларига пул ўтказишлари мумкин. Ўтказмани амалга ошириш учун мижозга Visa картаси рақамини, олувчининг исми ва фамилиясини билишнинг ўзи кифоя.
Янги хизмат билан ўтказмани юборувчи энди атайлаб банкка бориши ва олувчининг аниқ реквизитларини билиши шарт эмас, олувчи ҳам, ўз навбатида, банкка бориши шарт эмас – маблағлар унинг картадаги ҳисоб рақамига тушади.
«Ўзмиллийбанк» АЖ Visa International ХТТ билан биргаликда Акция ўтказмоқда, унга кўра Visa Direct хизмати орқали барча ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади.
Шу қаторда, Акциядан ташқари «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Visa картасидан Ўзбекистондаги ва МДҲдаги ҳар қандай банкларнинг Visa карталарига ўтказмалар амалга оширилганда 0,5% миқдорда комиссия ундирилади. Milliy мобил иловасида «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Visa карталари ўртасидаги ўтказмалари комиссиясиз, бепул амалга оширилади.
Шунингдек, картадан пул маблағларини ўтказишда битта операциянинг суммаси бўйича чекловлар ҳам мавжуд. Ўрнатилган лимит суткада 500 АҚШ долларини ташкил қилади.
Visa Direct – ҳар жойда мавжудлиги омилидан, иқтисодий самарадорлиги ва Visa глобал тармоғининг тезлигидан фойдаланиб, тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш имконини берувчи технология. Бу ҳар хил банклар ўртасидаги Visa картасига ўтказма бўлса ҳам, пуллар дарҳол тушади.
«Ўзмиллийбанк» АЖ – Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири, унинг стратегиясини асосий устуворлиги мижозга йўналтирилганлик ҳисобланади, бор кучини банк хизмати сифатини яхшилашга, янги турдаги банк маҳсулотларини жорий қилишга қаратган. Банкнинг иш тизими шундай тузилганки, банк хизматларини кўрсатиш жараёни янада оддийроқ ва тезроқ бўлиши керак.
Visa Direct янги хизмати маҳаллий ва халқаро нақд пулсиз тўловларни ривожланишида нафақат муҳим қадам, балки банк стратегиясини амалга оширишда кўргазмали кўрсаткич ҳам бўлди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
17:55 / 01.10.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Германиянинг Дойче банки 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади
17:00 / 30.09.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Совкомбанк» ОАЖ (Россия) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бош келишувни имзолади
11:19 / 21.09.2021